15:02 / 23.04.2021
7954

Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича кетма-кет иккинчи кун рекорд қайд этилди

Пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтирганлар сони 16,2 миллиондан ошган, 186,9 минг киши вафот этган.

Фото: Reuters

Ҳиндистонда бир суткада 332730 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди, бу янги жаҳон рекорди ҳисобланади, деб ёзмоқда Times of India.

 Нашрнинг хабар қилишича, ўтган сутка давомида  2263 нафар бемор вафот этган.

 Мамлакатда бир кун аввал 314835 та янги ҳолат аниқланганди.

Пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтирганлар сони 16,2 миллиондан ошган, 186,9 минг киши вафот этган.

Мамлакатдаги шифохоналарда кислород етмаётганлиги айтилмоқда.

Вазият жиддийлигига қарамасдан, Ҳиндистонда бозор ва савдо марказлари ёпилмаган, катта тўйлар ўтказишга рухсат берилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top