11:42 / 27.04.2021
2473

Навоийда ширкат раиси коммунал хизматлар учун аҳолидан ундирилган пулни талон-торож қилди

Навоийда коммунал хизматлар учун аҳолидан ундирилган пулларни талон-торож қилган ширкат раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоят «Ягона ҳисоб-китоб маркази» мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Текширув давомида «Қ.К.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Х.Қ. ва бошқалар ширкатга қарашли 17 та кўп қаватли уйда яшовчи аҳолидан 2020 йилда уй-жой коммунал хизмати учун йиғилган 201,5 миллион сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Навоийда аҳолига ажратилган суюлтирилган газни талон-торож қилган мансабдор шахслар ушланганди.

Top