17:07 / 29.04.2021
9925

Масжид қуриш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилиниши лозим – Севара Ўринбоева

Масжид биноси қуриб битказилгач, масжидни рўйхатдан ўтказишга Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати олиниши керак. 

Aдлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда масжид қуриш ва очиш тартиби айтиб ўтилди.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ (16-модда) диний ташкилотларга ер ажратиш ҳамда ибодат биноси қуриш масаласида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилиниши лозим.

Масжид биноси қуриб битказилгач, масжидни рўйхатдан ўтказишга Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати олиниши керак. Бунда Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган», деди Ўринбоева.

Top