«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади (репортаж)
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, авария ҳолатига келиб қолгани учун тегишли идораларнинг рухсати билан қайта реконструкция қилинадиган бўлган. Бузилгунга қадар 800 кишилик сиғимга эга бўлган мажмуанинг янги лойиҳаси 2 минг кишилик сиғимни кўзда тутади.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» жоме масжиди ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли иншоот хавф остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганди.

Масжидда сақланаётган ҳужжатларга кўра, ўтмишда Қўшмозор деб аталган бу ҳудуддаги баландликда масжид қурилади ва у Баландмасжид номини олади. Масжиднинг шимол тарафида кичикроқ мадраса ҳам бўлиб, у 1995-1996 йилларда кўп қаватли турар жойлар қурилиши муносабати билан бузилиб кетган.
Тадқиқотчилар 1954 йилда масжид шифтидаги ёзув асосида унинг ўрта асрларда қурилганини ҳам аниқлаган. Маълум бўлишича, ҳозиргача сақланиб қолган ушбу бино 1857 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.
Қоратош маҳалласидаги янги масжид биноси бузилиши оқибатида унинг ичида бўлган «Баланд» масжидига ҳам шикаст етиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар юзасидан масжид имом-хатиби ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, илгари масжид сиғими 800 кишига мўлжалланган.
«Баланд дейилишига сабаб, бу ер шаҳарнинг баланд нуқтаси бўлгани сабабли масжид халқимиз орасида ушбу ном билан танилиб қолган. Бу масжид ичи бир айвон, бир хонақоҳдан иборат. Бир-икки марта таъмир қилинган, ҳозирги кунда ичлари яхши сақланган. Авария ҳолатида бўлгани сабабли, 2021 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таклифига биноан бу масжидга реконструкция қилиш бўйича рухсатнома чиққан.
Маданий мерос объекти агентлиги билан келишилган ҳолатда масжиднинг асосий қисмини сақлаб қолиб, ёнига замонавий типда халқимиз учун, миллатимиз учун яхши масжид қуриш режалаштирилган. Ҳозир шунинг тараддудида турибмиз. Ишлар ҳам жадал равишда олиб борилмоқда. Янги биноли масжид 2000 дан зиёд мусулмонлар учун хизмат қилади”, — дейди «Баланд» жоме масжиди имом-хатиби Аъзамжон Эргашов.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган қурилиш ҳолати юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Қоратош маҳалласида жойлашган «Баланд» масжидининг тарихий биноси янги қуриладиган масжид билан ўраб олинади.
Маълум қилинишича, масжиднинг биноси ўзгармай қолади ва намоз вақтида кўпроқ инсонларни сиғдириш учун янги хона ва иншоотлар билан бойитилади. Шу тариқа, тарихий бино «консервация» қилинади, лекин шу билан бирга, ўзининг бирламчи вазифасини сақлаб қолади ва намоз ўқиш жойи сифатида хизмат қилишни давом эттиради. Унда таҳоратхоналар, ходимлар учун ошхона ва бошқа замонавий шароитлар яратилади.
Ҳокимлик бундай ёндашув тарих ва замонавийлик уйғунлигини сақлашда оптимал ёндашув экани, келгусида уни тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилганини қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10
-
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди
Спорт | 11:26
-
“Сунъий интеллект бизни ишсиз қолдирмайди, лекин...” — АҚШдаги ўзбек тадқиқотчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 11:10
-
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди
Спорт | 09:30
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида

23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар

22:12 / 31.03.2025