07:44 / 04.05.2021
4524

4 май куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

4 майда кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Беқарорлик фақат Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида сақланиб туриши кутилмоқда, ушбу вилоятларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади.

Top