15:49 / 08.05.2021
9239

Афғонистонда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 80 нафарга яқин инсон ҳалок бўлди

Ҳукуматнинг маълумотларига кўра, сув тошқинлари натижасида 307та уй вайрон бўлган ва икки мингдан ортиқ уйга турли даражада зарар етган.

Афғонистоннинг турли ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган сув тошқинлари 78 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 30 киши жароҳатланди.

Tolo News телеканалининг хабар беришича, камида 32 киши бедарак йўқолган.

Ҳукуматнинг маълумотларига кўра, сув тошқинлари натижасида 307та уй вайрон бўлган ва икки мингдан ортиқ уйга турли даражада зарар етган.

Аввалроқ 1TV телеканали Бадаҳшон, Боғлон, Ҳирот, Ғўр, Дайкўнди ва Бомён вилоятларида сув тошқинлари содир бўлгани ҳақида хабар берганди.

ShamshadNews каналининг хабар қилишича, кўплаб қишлоқ хўжалиги майдонлари сув остида қолган.

Top