13:51 / 10.05.2021
9240

«65 кундирки мусофирликда дард билан олишяпмиз» – Ҳиндистонда қолиб кетган Жавоҳирга моддий кўмак зарур

Андижонлик Жавоҳир Муҳаммедов 5 йилдан бери жигар циррози билан оғрийди. Айни пайтда бемор Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ва бошқа муолажаларни ўтказмоқда. Шифохона ва меҳмонхона харажатларига ўйланганидан кўп маблағ сарфлашга тўғри келди. Бемор саховатпеша инсонлардан моддий ёрдам беришларини сўрайди. 

Жавоҳирнинг онаси Нигора Комилова Kun.uz орқали халқимизга мурожаат қилиб, ҳозирги вазиятлари ҳақида сўзлаб берди:

«Фарзандим Жавоҳирга 2016 йили жигар циррози ташхиси қўйилди. Болам 5 йилдан бери шу касаллик билан оғриб келади. Ҳар 15-20 кунда қорнига 12-13 литр сув тўпланиб қолар эди. Шифокорлар сувни олиб ташлашарди. Охири мадори қолмади, ниҳоятда оғир аҳволга тушди. Кейин операция учун Ҳиндистонга келдик ва бунга 65 кундан ошди. Ўғлимнинг операцияси 8 соат давом этди. Ўша 8 соатни қандай ўтказганимни ўзим биламан. Шукр, ҳозир Жавоҳирнинг аҳволи яхши, қорнига сув тўпланмаяпти.

Бу ерда операциядан чиққан бемор икки кун реанимацияда ётар экан. Лекин болам оғир операцияни бошдан ўтказгани учун 7 кун қолиб кетди. Кунлик тўлов 1 500 доллар. Касалхонадан 5 кунлик тўлов қарз бўлиб қолдик. Меҳмонхонадан ҳам қарзларимиз кўпайиб кетди.

Сиз азизлардан муборак Рамазон ойида Аллоҳ йўлида эҳсон қилишингизни ёлвориб сўраймиз. Роббим ажр ва савобларини кўпайтириб берсин! Ўғлимни 4 яшар ва 4 ойлик фарзандларининг олдига ёруғ юз билан олиб бориш насиб этсин», – дейди онаизор.

Жавоҳир Муҳаммедовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 4890 5501 (Матлуба Асқарова номида)

Виза: 4231 2000 0794 1528

Сбербанк: 4276 4000 7806 5894 (Муроджон Полвонов)

Телефон: (90) 548 48 15

 Исломбек Умаралиев тайёрлади.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top