12:33 / 10.05.2021
5225

Андижонда сифат сертификатига эга бўлмаган 233 млн сўмлик болалар озуқалари тўхтатиб қолинди

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Миллий Гвардия ва ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Олтинкўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган  фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб,  белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 720 қути болалар озуқалари ҳамда 530 қути озиқ-овқат қўшимчалари борлиги аниқланди.

Сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжати бўлмаган мазкур озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий қиймати 233 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу товар-моддий бойликлар ҳолатга аниқлик киритилгунига қадар вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда 40 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланган эди.

Top