Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролар М.К. ва А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Ю.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан TOEFL IBT сертификатини олиб бериши эвазига 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.