19:24 / 11.05.2021
5343

Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони суткасига 630 мингтага тушди

Ўтган ҳафта охирида коронавирус юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган мамлакатлар 28тага етди. Белгия ва Швеция улар қаторига қўшилди.

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 159 миллион нафардан ошди. Касаллик юқтириш ҳолатлари сони ўтган ҳафтага нисбатан 30 фоизга камайиб, суткасига 630 мингтага тушди.

Ўтган ҳафта охирида коронавирус юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган мамлакатлар 28тага етди. Белгия ва Швеция улар қаторига қўшилди.

Энг кўп касаллик юқтириш Ҳиндистонда қайд этилмоқда: бу ерда 22 апрелдан буён суткасига 300 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда, бир неча кун давомида эса бу кўрсаткич 400 мингдан ортиқ бўлди. Мамлакат бўйича касалланганлар сони 23 миллионга яқинлашди (дунёда иккинчи ўрин).

Бразилияда суткасига 70 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда, мамлакат касаллик юқтирганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди (15,21 млн).

АҚШда суткалик касаллик юқтиришлар сони 40-45 мингтага тушди, 32,74 млн кишида коронавирус аниқланган (дунёда биринчи ўринда).

Аргентина, Колумбия, Франция, Германия, Туркия ва Эронда ҳам касаллик юқтириш юқори даражада сақланиб турибди. Мексика, Буюк Британия, Испания, Полша ва Чехияда бу кўрсаткич сезиларли даражада камайди.

Суткалик ўлимлар бўйича энг юқори кўрсаткич Ҳиндистонда бўлиб, бу ерда суткасига 3,8-4 мингта ўлим қайд этилмоқда, иккинчи ўринда Бразилия (2,2-3 минг), учинчи ўринда АҚШ (800га яқин) турибди. Коронавирусдан ўлимлар сони бўйича АҚШ етакчи (582,1 минг), кейинги ўринда Бразилия (423,2 минг) ва Ҳиндистон (қарийб 250 минг) жойлашган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top