Хитойда коронавируснинг янги штамми яратилди, унинг ўлим даражаси 100 фоиз
Коронавирус таъсири ҳозирча сичқонларда синаб кўрилди, аммо олимлар унинг одам учун ҳам хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Пекин кимё-технология университети олимлари коронавируснинг янги GX_P2V штаммини яратди. У 100 фоиз ўлим даражасига эга. Бу ҳақдаги тадқиқот Biorxiv ресурси томонидан чоп этилди.
У Малайзия панголинларида аниқланган GX/2017 вируси асосида яратилган. Намуна 2017 йилда, яъни COVID-19 пандемиясидан бир неча йил олдин олинган.
Синов лаборатория сичқонларида ўтказилди. Коронавирус юқтирилгандан сўнг, уларнинг барчаси 7-8 кун ичида ўлиб қолди. GX_P2V муаллифлари буни «ҳайратланарли даражада тез» деб атамоқда.
Касаллик аста-секин ривожланди. Олимлар ташқи белгилар орасида тана вазнининг камайиши (бешинчи куни), ланжлик ва кўз қорачиғининг оқаришини (еттинчи куни) қайд этишди. Бундан ташқари, вирус кўплаб органларга, жумладан, мия ва ўпкага ҳалокатли таъсир кўрсатди.
Тажрибалардан олдин сичқонларга вируснинг ҳужайраларга киришини осонлаштирадиган инсон гени имплантация қилинган, дейилади тадқиқотда. Бу шуни англатадики, GX_P2V одамлар учун ҳам ҳалокатли бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:52
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024