09:02 / 11.05.2021
2942

Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланган иссиқхона эгасига жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фаолияти фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.М. ўзига тегишли ер участкасида иссиқхона ташкил қилиб, газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб келгани аниқланган. Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида у «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 70,7 миллион сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top