07:18 / 18.05.2021
2277

Бухородаги Арк қалъасида жойлашган масжидда «Қуръон китоблари» кўргазмаси ташкил этилди

Нодир китобларни асраб-авайлаш, ўрганиш мақсадида ташкил қилинган ушбу кўргазмага VIII асрда кўчирилган араб тилининг куфий-ҳижозий хатида битилган ва «Лангар Қуръони» номи билан машҳур Қуръони Карим намунаси ҳам қўйилди.

Шунингдек, куфий, муҳаққақ, насх, настаълиқ, насхи Бухоро, райҳоний каби хатларда ҳаттотлар томонидан турли даврларда кўчирилган Қуръон нусхалари ҳам жой олди. Экспонатлар орасида узоқ сафарларда олиб юриш учун қулай чўнтакбоп китобларни ҳам учратиш мумкин.

Истамбул, Қозон ва Теҳронда чоп этилган Қуръонлар билан бирга бу табаррук китобнинг илк марта Г.Саблуков томонидан рус тилига кўчирилган нусхаси, шунингдек, ҳаттотлар фойдаланган буюмлар ҳам кўргазмада намойиш этилди.
 

Top