Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотлар савдо кўргазмаси ўтказилади
1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.
1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да ногиронлиги бўлган шахслар ишлаётган корхоналарнинг маҳсулотлари намойиш этиладиган «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этади. Унда мебел, тўқимачилик, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар намойиш этилади.
Тадбир доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ҳам ташкил этилади.
Агентлик барчани «Инсон учун» савдо кўргазмасида фаол иштирок этишга ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?
09:38 / 26.04.2025