09:00 / 19.05.2021
4770
Реклама

Dream City'дан тижорат кўчмас мулки – ишончли актив ва бизнес учун самарали восита

Dream City компаниясининг тижорат кўчмас мулки – бу юқори фойда келтирадиган ҳамда минимал таваккал қилинадиган активдир.

Dream City Development компанияси бунёд этаётган юқори сифатли тижорат кўчмас мулки лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Dream City Development компанияси уй-жой ва тижорат кўчмас мулки қурувчилари орасида етакчи ҳисобланади. Компания лойиҳалари қаторида Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги иккита йирик турар жой мажмуаси – классик ва замонавий Boulevard ҳамда экологик тоза ва замонавий Gardens Residence мавжуд.

Компаниянинг Seoul Mun ва Boulevard бизнес марказлари каби юқори даражадаги тижорат кўчмас мулкини лойиҳалаши ва қуриши унинг салоҳиятини намоён этади. Пойтахт марказидаги Бўрижар канали бўйлаб қурилаётган уч қаватли Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази энг нуфузли харидлар ва дам олиш жойларидан бирига айланади. Ўзига хос лойиҳа концепцияси, кўп форматли бизнес учун юзлаб тайёр ечимлар, кенг кўламли кўп қаватли автотураргоҳ, ҳудудга алоҳида кириш жойлари, сайр қилиш учун очиқ жойлар, буларнинг барчаси Seoul Mun лойиҳасида бунёд этилади.

Айни дамда, қурилиши фаол босқичда, маскандаги савдо жойларининг 70% дан ортиғи сотилган. Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги Knight Frank халқаро экспертлари таҳлиллари натижасига кўра, ушбу лойиҳанинг юқори инвестиция салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва лойиҳа капиталлашувининг 30 фоизгача ўсиши ҳақида маълумот беришди. Ҳозирда компания Boulevard турар жой мажмуасида қурилиш ишларини якунламоқда. Яқин келажакда тадбиркорлар ўзига хос савдо ва офис жойларида, яъни пойтахтнинг бизнес марказидаги энг фойдали жойлардан бирида ўз бизнесларини ривожлантириш ёки бошлашлари мумкин.

Boulevard шопинг авеню ўз меҳмонларини Европанинг йирик пойтахтлари муҳитига чорлайди. Бетакрор меъморчиликка эга кўплаб савдо майдонлари классик услубда яратилган. Худди шу номдаги бизнес марказида эса аксинча, футуристик дизайн мужассамлиги акс этган. У замонавий ва пухта ўйланган бизнес макони лаконик шакллари ва геометрияси, функционаллиги, инновацион технологик ва муҳандислик ечимлари, офис ва савдо майдонларининг аниқ ажратилиши каби хусусиятлари билан бошқа марказлардан алоҳида ажралиб туради.

Dream City Development компаниясининг барча тижорат кўчмас мулк объектлари келажакдаги эгаси учун кучли инвестиция воситасига айланиши мумкин. Ушбу сегментга талаб тижоратнинг доимий ўсиши, бизнесни ривожлантириш ва халқаро туризм оқимининг кўпайиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, бутун дунёда тижорат кўчмас мулки ижара бизнеси сифатида пассив даромаднинг энг ишончли шаклларидан биридир. Dream City Development компанияси мутахассислари сизга керакли бино турини танлашда ёрдам беришади. Шунингдек, пойтахт марказида юқори рентабелликка эга кўчмас мулк сотиб олиш учун қулай шароитлар билан таништиради.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top