09:35 / 22.05.2021
6864

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Муборакдаги конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш масаласини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Жамият таркибидаги бошқармаларда углеводородлар қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишиш мақсадида, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Денгизкўл» конида бўлди.

Жамият томонидан ҳозирда Республикамиз аҳолисини доимий, асосан куз-қиш мавсумида ва саноат тармоқларининг табиий газ маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни таъминлаш мақсадида ва углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш борасида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Денгизкўл» конида бўлиб, конда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Табиий газ қазиб чиқарилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишида мавжуд камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги таъкидланди.

Шу билан бир қаторда, конга қарашли табиий газ қудуқларининг бир маромда ишлаши ҳамда қазиб чиқариш ҳолатини тўлиқ назорат ва мониторинг қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

«Ишчи гуруҳ» томонидан «Денгизкўл» 324НН-сонли қудуқда олиб борилаётган бурғилаш, 41- ва 105-сонли қудуқларда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари назорат қилинди.

Бошқарув раиси бурғилаш ишларида фаоллик билан меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан учрашиб, улар учун яратиб берилиши лозим бўлган қўшимча шароитлар борасида суҳбатлашди.

Қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат шароити билан танишиб, шарт-шароитларни яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, уларнинг сидқидилдан меҳнат қилаётганликларини эътироф этиб, барча шароитлар яратиб берилиши айтилди.

Бундан ташқари, конда дастур доирасида Сиқув компрессор станцияси 2-навбатининг қурилиш-монтаж ишлари ҳам ўрганилди ва қурилиш ишларини тезлаштириш, технологик объектни белгиланган муддатда бажариш вазифаси белгиланди.

Сиқув компрессор станциясининг 2-навбати ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида тегишли департаментлар ва бошқарма бошлиғига алоҳида топшириқлар берилди.

«Денгизкўл» конида янги бурғилашдан ишга туширилиши режалаштирилган қудуқ газларини транспортировка қилиш ҳамда янги 8-сонли кириш тармоқлар блокини қуриш ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача бўлган диаметри Д-426мм.ли, 1,8км узунликдаги газ қувурини қуриш чора-тадбирлари бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилди.

Бошқарув раиси табиий газ қазиб олиш бўйича Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан бажарилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб, ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолиятига қараб муносиб тақдирлаш, уларни рағбатлантириб бориш, уларнинг дам олишлари учун барча қулайликларни яратиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top