09:10 / 23.05.2021
7868

Конгода вулқон отилиши сабабли 2 миллионлик шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш бошланди

Конгонинг Гома шаҳри аҳолиси Нирагонго вулқони отилиши сабабли эвакуация қилина бошланди. Руанда билан чегарада жойлашган шаҳарда 2 млнга яқин аҳоли яшайди.

Маълумотларга кўра, одамлар ҳукумат эвакуацияни эълон қилишидан аввал шаҳардан қоча бошлаган.

Вулқон 22 майда отилишни бошлаган. Руанда Гомадан қочаётган конголиклар учун ўз чегараларини очган. Қочқинлар мактаблар ва черковларга жойлаштирилмоқда.

Таъкидланишича, вулқон лаваси ўзининг ўта оқувчанлиги билан ажралиб туради. У ҳозирда Гоманинг туманларидан бирига етиб борган ва ўз йўлида 3та қишлоқнинг кулини кўкка совуришга улгурган.

Нирагонго 3,5 минг метр баландликда жойлашган бўлиб, лаванинг вулқон ёнбағридан оқиши тезлиги 96 км/соатни ташкил қилади.

1882 йилдан бери вулқоннинг 34 марта отилиши қайд қилинган. Энг кучли отилишлардан бири 1977 йилда юз берган ва 600 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Вулқон охирги марта 2002 йилда отилган. Ўшанда 250 киши ҳалок бўлган, 120 минг киши бошпанасиз қолган.

Top