16:00 / 27.05.2021
13086
Реклама

The Magic сирларни очмоқда. Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Magic City 1 июндан ўз эшикларини очмоқда

Фото: Magic City

Бундай йирик лойиҳанинг амалга оширилиши ҳозирда мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда бир неча босқичларга бўлинган ва 1 июндан бошлаб парк ҳудудида боғнинг муайян ҳудудлари фаолият юритади.

Magic City очилиши куни сиз машҳур шаҳарлар атмосфераси уфуриб турган тематик кўчалар бўйлаб сайр қилишингиз мумкин. Паркда 11та тематик кўча ва она юртимиз фахри бўлган Регистон майдончаси жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ташриф буюрувчиларни ҳайратга солади. Масалан, Aмстердам кўчаси қадимий “сузувчи” биноларга ўхшаш уйлар билан тўла. Барселона кўчасидаги бинолар эса Aнтонио Гауди услубида яратилган бўлиб, улар табиий аллюзиялар билан тўлдирилган.

Паркдан Magic City учун махсус яратилган мусиқавий фаввора ҳам жой олган. Бу шунчаки оддий фаввора эмас, балки меҳмонларга ёрқин ҳис-туйғулар денгизини улашувчи ажойиб мўъжизадир. Фавворанинг репертуари мусиқа дунёсининг энг машҳур композицияларини ўз ичига олади. Томоша давомида бутун сув сатҳининг майдони бир неча сония ичида туман билан қопланиб, сув оқими ажойиб олов каби товланади.

Magic City марказида эса Бавария шаҳрида жойлашган Noyshvanshtayn меъморий ёдгорлиги шаклида қурилган эртакнамо қалъа мавжуд. Паркнинг бу қисми маликалар ҳақидаги мультфильмларни хуш кўрувчи жажжи қизалоқларга ёқиши аниқ.

Бундан ташқари, тарихий Колизей шаклида яратилган катта амфитеатр ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Хавотир олманг, бу ерда сиз гладиаторлар жангини кўрмайсиз, лекин кутилаётган ҳодисалар сизни лол қолдириши тайин.

Aсосийси эса, паркда чиройли фотосуратлар олишингиз мумкин.

Парк янгиликларини Инстаграмдаги расмий саҳифада кузатиб боринг: instagram.com/magiccityuz

Манзил: Тошкент, Бобур кўчаси, 174-уй. Мўлжал: Бешёғоч.

Расмий сайт: magiccity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top