22:28 / 30.05.2021
2443

Навоий вилоятида жорий йилда йўл-транспорт ҳодисалари ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони ошган

Навоий вилоятида жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўпайган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятида жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисаларининг сони сезиларли ошган.

Жумладан, ўтган йилнинг шу даврида 64та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган бўлса, бу йил уларнинг сони 74тани ташкил этган.

Жароҳатланганлар сони: 2020 йилда 53 нафар, 2021 йилда 57 нафар бўлган.

Вафот этганлар сони: 2020 йилда 22 нафар, 2021 йилда 27 нафарга ошган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари ўрганилганда, улар:

  • тезликни ошириш,
  • транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш,
  • чарчоқ туфайли бошқарув пайтида ухлаб қолиш,
  • қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш,
  • пиёдаларга йўл бермаслик,
  • светофор ишораларига бўйсунмаслик,
  • пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида юз берган.
Top