08:37 / 30.05.2021
6815

Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли қатъий чекловлар киритилди

Хитойнинг энг йирик шаҳарларидан бири — 15 млн аҳолиси бўлган Гуанжоу шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли қатъий чекловлар киритилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, шаҳарда охирги ҳафтада 20та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Ушбу ҳолатлардан аксарияти бир туманда юз берган.

Шу сабаб ушбу туман аҳолисига ўз уйларини тарк этиш тақиқлаб қўйилди, улардан уйлари эшиклари олдида коронавирусга тест олинмоқда.

Шаҳарда очиқ ҳаводаги ярмаркалар, болалар марказлари ва кўнгилочар масканлар ёпилган. Мактаблар масофадан ўқитишга ўтказилган, ресторанларга мижозларни фақат террасаларда қабул қилишга рухсат берилган.

Таъкидланишича, шаҳар маъмурияти касалланиш даражаси пастлигига қарамай, вирус тарқалишини назорат остига олиш мақсадида бундай чекловлар киритганини маълум қилган.

Top