00:01 / 08.06.2021
4506

Мальдив ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси этиб сайланди

Мальдив ороллари ташқи ишлар вазири Абдулла Шаҳид БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси этиб сайланди.

Фото: Global Look Press/Xinhua/Manuel Elias/

Бош Ассамблеянинг амалдаги 75-сессияси раиси Вулқон Бўзкир Шаҳид номзодига 143та, унинг рақиби – Афғонистон вакили Залмай Расулга эса 48та давлат вакили ўз овозини берганини маълум қилган.

 Бош Ассамблея раиси 5та минтақавий гуруҳ ўртасида ротация асосида сайланади. Жорий йилда раис лавозимини Осиё-Тинч океани вакили эгаллаши керак эди. Шаҳид бу лавозимни сентябрда янги сессия ўз ишини бошлаганда эгаллайди ва унда бир йил давомида қолади. 

 59 ёшли Абдулла Шаҳид ўз фаолиятини 1983 йилда Мальдив ташқи ишлар вазирлигида бошлаган. У 1995 йилда президент маъмурияти раҳбарига айланган ва ушбу лавозимда 10 йил ишлаган. Шаҳид 2007 йилда Мальдив ташқи ишлар вазири этиб тайинланган, 2018 йилда эса ушбу лавозимни иккинчи марта эгаллаган. 

Top