21:05 / 09.06.2021
5231

Байден Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди

Жо Байден шунингдек, Хитой иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида чиқарилган 2021 йил 5 январдаги фармонни ҳам бекор қилди.

Фото: AP Photo/Mark Schiefelbein

АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Дональд Трампнинг АҚШда TikTok ва WeChat иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди.

«АҚШ президентининг 2020 йил 6 августдаги 13942- ва 13943-фармонлари бекор қилинади», — дейилади Оқ уй хабарида.

Ушбу фармонларда Хитойнинг TikTok ва WeChat иловаларидан АҚШ ҳудудида фойдаланиш тақиқланиши кўзда тутилганди.

Байден шунингдек, Хитой иловаларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида чиқарилган 5 январдаги фармонни ҳам бекор қилди.

Мазкур фармонга кўра, Alipay, WeChatPay, QQWallet, Tencent QQ, Camscanner, SHAREit, Vmate ва WPS Office иловаларидан фойдаланиш тақиқланганди.

Top