12:09 / 12.06.2021
1351

Самарқандда Россияга парвоз учун сохта авиачипта сотган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида Россияга парвоз қилмоқчи бўлганларга сохта авиачипта сотган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга бир неча фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Улар ўз аризасида 2021 йилнинг май-июнь ойларида Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида очилган авиачипта сотувчи фирмада ишловчи Э.дан Россияга кетиш учун ҳар бир билетни 4,3 миллион сўмдан 5,5 миллион сўмгача сотиб олишгани, уларни текширтирганларида қалбаки бўлиб чиққанини баён қилишган ва Э.га нисбатан қонуний чора кўришни сўрашган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top