10:22 / 28.06.2021
7220

“Болам мураккаб операция қаршисида турганини билмайди ҳам” – Ҳиндистонда қолган Исломжонга ёрдам берайлик

Kun.uz сайтида шифо излаб хорижга йўл олган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган кўплаб юртдошларимизга оид хайрия акциялари мунтазам ёритиб борилади. Навбатдаги беморимиз, 11 ёшли Исломжон Шуҳратов ҳам ана шундай тоифадан.

“Ўғлим Исломжон юракнинг мураккаб дарди билан туғилган. Унинг тузалиб кетиши учун кўп ҳаракатлар қилдик. Шу якка-ю ёлғиз боламиз соғайсин, деб бошқа фарзанд кўришга ҳаракат ҳам қилмадик. Аллоҳнинг иродаси билан ўғлим 11 ёшга кирди ҳамки, дардига даво топа олмадик. Ўзбекистонда бу операцияни амалга ошириш имкони йўқлиги тўғрисида хулоса берилганидан кейин топган-тутганимизни тўплаб, қарз-ҳавола қилиб, Ҳиндистонга йўл олишга мажбур бўлдик”, – дейди дадаси Ғайрат Рўзиев.

“Яқин кунлар ичида 55 минг доллар пулини тўласак, операция қилишларини айтишган. Лекин бизда бунча маблағ йўқ. Болам мураккаб операция қаршисида турганини билмайди ҳам. Ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг, болам кўз ўнгимда сўнишига қандай чидайман? Азиз юртдошлар, болагинамга ёрдам беринг”, – сўзларини тугатди кўзида ёш билан ота.

Исломжоннинг танаси азоб чекса-да, руҳи тетик, ота-онасини тушкунликка туширмаслик учун билдирмасликка ҳаракат қиларкан. Ҳаётни эндигина англаб етаётган бу қувноқ болажон бугун ҳар биримизнинг кўмагимизга муҳтож бўлиб турибди. Ўйлаймизки, савоб умидидаги сахий инсонлар уни ноумид қолдирмайдилар.

Исломжон Шуҳратовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 4280 0336 дадаси Ғайрат Рўзиев номида

Виза: 4847 9950 3253 5569 Ғайрат Рўзиев номида

Сбербанк: 5228 6005 4218 5915 бобоси Шуҳрат Рўзиев номида

Телефон: +998889300787, +919891895148 (Ҳиндистондаги рақам)

Аброр Зоҳидов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top