19:27 / 29.06.2021
4629

Ироқ энергетика вазири мамлакат электр таъминотидаги узилишлардан сўнг истеъфога чиқди

Вазирлик расмий вакили Аҳмад Муса вазирнинг истеъфога чиқиш учун ариза берганини тасдиқлади, аммо бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Ироқ электр энергетикаси вазири Мажид Маҳди Ҳантуш жазирама об-ҳаво шароитида мамлакат электр таъминотидаги мунтазам узилишлардан сўнг ҳукумат раҳбарига истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда INA агентлиги хабар берди.

Вазирлик расмий вакили Аҳмад Муса вазирнинг истеъфога чиқиш учун ариза берганини тасдиқлади, аммо бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Mavazin News порталининг хабарига кўра, сешанба куни Басра, Ди-Кар, Майсан ва Ал-Мутанна вилоятларида ҳарорат 50 даражага етганидан сўнг электр таъминотида яна узилишлар содир бўлган.

Ўтган ҳафтада техник нуқсон сабабли электр нимстанциясининг ишдан чиқиши оқибатида ушбу ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлганди.

Электр энергетикаси вазирини истеъфога чиқариш бўйича кампания икки кун аввал шиалар имоми Муқтадо ас-Садр ҳаракати фаоллари томонидан бошланганди.

Электр етишмовчилиги бўлиб турган бир пайтда душанба куни Бағдод шарқидаги юқори кучланишли линиялар ишдан чиқди. Номаълум шахслар Бани-Саад шаҳридаги электр узатиш линиялари устунларини портлатиб юборди. Ундан бир неча соат аввал эса Самарра шаҳридаги иссиқлик электр станциясига ракета зарбаси берилганди.

Top