12:00 / 07.07.2021
3414

Жомбойда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида туман Халқ қабулхонаси ҳайдовчиси вафот этди

Жомбойда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида туман Халқ қабулхонаси ҳайдовчиси бошқарган «Кобольт» машинаси дарахтга урилган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 июль куни Жомбой туманидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги Ўртабўз-Жомбой-Галакапа автомобиль йўлининг 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тез ҳаракатланиб келган «Кобольт» машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги чинор дарахтига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган «Кобольт» хизмат машинаси бўлган ва унинг ҳайдовчиси Жомбой туман Халқ қабулхонасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган.

Top