Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
Жомбой туманида яшовчи шахснинг уйидан салкам 32 кг марихуана, шунингдек, опий ва психотроп таблеткалар мусодара этилган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда хонадонлардан биридан гиёҳвандлик моддалари топилган ва мусодара қилинган.
«Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жомбой туманида Эски Жомбой маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув ўтказилганда оғирлиги 31 килограмм 855 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси, 2 грамм опий гиёҳвандлик моддаси ва 2 дона психотроп таблетка топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди», дейилади ЎзА хабарида.

ДХХ вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи 1991 йилга туғилган Р.А. ҳамда 1992 йилда туғилган Б.М. 198 дона «Зардекс» психотроп дори воситасини маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
19:25 / 03.07.2026
“Зарафшон дарёсида сув сарфи кескин ошгани сабаб бўлди” – Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилганига изоҳ берилди
17:00 / 25.06.2026