16:46 / 07.07.2021
1244

Сирдарёда ерга бўлган ҳуқуқни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаслик бўйича 299та ҳолат аниқланди

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилояти кадастр бошқармаси томонидан фуқаролар ва фермер хўжаликларига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожат этмаслик ҳолати бўйича жами 299 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Жумладан, 145 та ҳолатда фуқароларга нисбатан 35 млн 525 минг сўм ҳамда 154 та ҳолатда деҳқон хўжаликларига нисбатан 37 млн 730 минг сўм жарима қўлланилди.

Маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг 15 кун ичида (имтиёзли равишда) 129 та фуқаро ва фермер хўжаликлари томонидан жами 22 млн 123 минг 500 сўм тўланди. Имтиёзсиз, 15 кундан кейин ундирилган жарималар сони 39 та бўлиб, бунда фуқаро ва фермер хўжаликларидан жами 9 579 500 минг сўм ундирилган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда 131 та ҳолат бўйича 31 млн 850 минг сўм тўлов ундириш жараёнида.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 681-моддасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3321-моддасида ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинши белгиланган.

Top