Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган юрисконсулт ва фуқаро ушланди
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида ерни ноқонуний олиб беришни ваъда қилган юрисконсулт ва фуқаро ушланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсулти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.И. фуқаро З.Ж.га Юқори Чирчиқ туманидаги “С.Р.” МЧЖ томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган 260 гектар ер майдонини 400 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
11:46 / 16.01.2025
Ерлар тоифасини ўзгартириш тартиби белгиланди
11:18 / 16.01.2025
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:57 / 11.01.2025