18:13 / 09.07.2021
10506

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи аукционга чиқарилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарорига асосан, олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили ва механизми тасдиқланган эди.

Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш марказининг хабар беришича, низомга мувофиқ 5 та қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар «E-АUKSION» электрон савдо майдончасига чиқарилган.

Навоий вилояти, Нурота тумани, Сойкечар қишлоғидан 7,5 км шимолий-ғарбда жойлашган 5 та участка (Шохсой-1/21, Шохсой-2/21, Шохсой-3/21, Шохсой-4/21, Шохсой-5/21лар учун онлайн савдолар ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, реализация қилинган ушбу участкалар 3 йил муддатга берилади.

 

Top