Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2023 йилда онлайн-аукционлар орқали 87 мингдан зиёд авторақамлар сотилди.
Фото: Kun.uz
Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабарига кўра, сотилган автомобил рақамларининг жами қиймати 396,1 миллиард сўмни ташкил этган.
Spot маълумотига кўра, энг қиммат “чиройли” авторақам юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган.
Ундан кейинги иккинчи ўринда юридик шахс томонидан харид қилинган 439,56 миллион сўмлик авторақами турибди. Энг қиммат бешликка жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 миллион сўм, 395 миллион сўм ҳамда 378,18 миллион сўмлик автомобиль рақамлари кирди.
Мавзуга оид
15:42 / 05.02.2026
Ер аукциони бўйича қалбаки ҳужжат тайёрлаган шахс ушланди
10:51 / 22.01.2026
Энг оғир юк машиналари ва юридик шахсларга тегишли таксилар учун янги авторақамлар жорий этилади
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025