14:45 / 16.07.2021
1298

Бир ярим йилдан буён алимент пулини тўламай юрган ота 15 суткага қамалди

Шаҳрихонда икки нафар фарзандининг алимент пулларини тўлашдан бош тортиб юрган ота 15 суткага қамалди. Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси хабар бермоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судининг 2021 йил 15 июлдаги қарорига кўра, Х. Х. турмуш ўртоғи Р. Х. фойдасига тўрт нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент тўлаши лозимлиги белгиланган.

Бироқ Х. Х. алимент тўлашдан бош тортиб юргани сабаб, 2020 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 июлига қадар, яъни бир ярим йил давомида унинг қарздорлиги 20 миллион 961 минг 526 сўмга етган.

Х. Х.дан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмагани сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судига юборилган.

Суд қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Top