20:56 / 23.07.2021
12440

16 ёшли Нодирбек Абдусатторов жаҳон кубогида нидерландиялик гроссмейстерни мағлуб этди

16 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов жаҳон кубогида мусобақа фаворитларидан бири бўлган нидерландиялик гроссмейстер Аниша Гирини мағлуб этди. Ўйин 41-юришдаёқ якунланган.

Ўзбекистонлик шахматчи ўйин давомида устунлик қилган. Аниша ғалаба учун вабанкка борган ва FIDE рейтингида 127-ўринда бораётган Нодирбек рейтингда 8-бўлган рақибининг хатосидан фойдаланиб, уни мағлуб этди.

Саида Мирзиёева ўзининг Instagram'даги саҳифасида Нодирбек Абдусатторовни қўллаб-қувватлаб пост жойлади.

«Ўзбекистонлик 16 ёшли Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаб турган бўлса, унинг рақиби, FIDE жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш рейтингда нақ 8-ўринда қайд этилган.

Ушбу ғалаба 2018 йили Санкт-Петербургда ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатини эслатиб юборди. Ўша пайтда спортчимиз Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Магнус Карлсендан устун келган. Бошида Карлсен рўпарасидаги 16 ёшли ўспирин Шамсиддинни назарига илмаган бўлса, ўйин охирида мағлуб бўлиб, залдан асабий ҳолда отилиб чиқиб кетган эди. Бу ўйин катта шов-шувларга сабаб бўлади. Мана ўша ўйин:

Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади. Иқтидорли спортчиларимизга, умуман йигит-қизларимизга озгина имкон, туртки берилса, у ёғини эплаб кетишади. Ғалаба муборак!» деб тугатган постини Саида Мирзиёева.

Top