Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни TePe Sigeman турниридаги ғалабаси билан табриклади
Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган TePe Sigeman Chess Tournament 2024 турнири чемпионига айланди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни ушбу ғалаба билан табриклади.
Ўзбекистонлик шахмат устаси, гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов навбатдаги ғалабасига эришди.
Нодирбек Абдусатторов Швециянинг Малмё шаҳрида ўтказилган нуфузли TePe Sigeman 2024 турнирида биринчи ўринни эгаллаб, ғолиб бўлди.
У асосий даврада 4,5 очко тўплаб, Аржун Эригайси (Ҳиндистон, FIDE рейтинги — 8, Эло балли — 2761) ҳамда Пётр Свидлер (Россия, 45, 2689) билан бир хил очко жамғарган ҳолда пешқадам бўлди.
Шундан сўнг уч шахматчи ўртасида тай-брейк баҳслари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов иккала ўйинда ҳам рақибларини мағлуб этди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни ушбу ғалаба билан табриклади.
“Гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов навбатдаги ғалабасига эришди! Швециянинг Малмё шаҳрида ўтказилган нуфузли TePe Sigeman 2024 турнирида Нодирбек чемпион бўлди ва Ўзбекистон #ChessNation эканини яна бир бор исботлади. Фақат олдинга, Нодирбек!” - деб ёзди Саида Мирзиёева.
TePe Sigeman Chess Tournament мусобақаси ҳар йили Швециянинг Малмё шаҳрида бўлиб ўтади. Шахматчилар саккиз ўйинчидан иборат битта давра тизимида рақобатлашади. Вақт назорати — 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйиннинг қолган қисмида яна 30 дақиқа ва ҳар бир ҳаракат учун 30 секунд қўшимча.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:55 / 30.12.2025