20:20 / 28.07.2021
5854

Юнусобод туман ФҲДЁ бўлими 4 млн сўм қарз бўлгани учун электр энергияси таъминотидан ўчирилгани маълум бўлди

Юнусобод туманидаги ФҲДЁ бўлимида ҳисобида 4 млн сўм қарз миқдори мавжудлиги учун электр энергияси таъминотидан узиб қўйилган. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ маълум қилди.

Kun.uz мобил мухбири орқали Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимида қарийб бир соатдан бери “свет” йўқлиги ҳақида хабар эълон қилинганди. Туман электр таъминоти корхонаси мутасаддиларига кўра, ушбу туман ФҲДЁ бўлими электр энергиясидан жами 4 млн сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, ФҲДЁ биноси электр энергиясидан қарздорлик сабаб автоматик равишда тармоқдан ажратилган.

“Республика бўйлаб электр энергиясининг барча истеъмолчиларига АСКУЭ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Ўрнатилган ҳисоблагичларнинг қарийб 6 млн 500 мингдан ортиғи биллинг тизимига уланган бўлиб, ҳисоб-китоблар автомат равишда амалга оширилмоқда. Бу электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказида (Data center) марказлашган ҳолатда бошқарилади.

Айни вақтда, туман ФҲДЁ бўлими томонидан мавжуд қарздорлик бартараф этилгандан сўнг бино барқарор электр энергияси билан таъминланган”, дейилади “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га берган ахборотида.

Top