17:12 / 29.07.2021
7867

“Йўл ёпилган пайтда 25 кмга пиёда қатнаб, тармоқларни тўғрилаганмиз” — денгиз сатҳидан 2150 м баландда ишловчи электромонтёр

Раҳим Сатторов узоқ йиллардан бери Қамчиқ довонидаги тоғ тизмаларида электромонтёрлик қилади.

Унинг тоғ-у тошларда ишлашга қизиқиши шу соҳани танлашига сабаб бўлган.

Уста-монтёр довонда иш қишда авжига чиқишини айтади. Унинг сўзларига кўра, 2005 йилда 100 дан ошиқ жойда қор кўчкиси содир бўлган. Йўл икки ҳафтага ёпилиб қолган, натижада 25 км масофага пиёда қатнаб, 5 метргача етган қорни кечиб ишлашга тўғри келган.

Раҳим аканинг йўлдан ўтувчи ҳайдовчиларга ҳам кўп нафи теккан. Aйниқса, музламали кунларда йўлда қолиб кетганларнинг оғирини енгил қилган.

Aжойиб манзарали ерларда ишлаш одамга завқ бағишлайди.

Қаҳрамонимиз ҳам шундай жойларда ишлашидан жуда хурсанд.

Top