Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда электромонтёр симёғочдан йиқилиб вафот этди
У электр таъминотидаги носозликни бартараф этаётганда симёғоч билан бирга қулаб тушган.
Фото: t.me/hetmuloqot
Самарқанд вилоятида электромонтёр ҳалок бўлган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 16 феврал куни соат 18:00 ларда юз берган.
Пахтачи тумани электр тармоқлари корхонасида электромонтёр бўлиб ишловчи, 1981 йилда туғилган Б.С. “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида симёғочга чиқиб, электр энергиясида вужудга келган носозликларни бартараф этаётганида кучли шамол сабабли симёғоч билан бирга йиқилиб, вафот этган.
Шу куннинг ўзида туман ЭТК томонидан ходимлар билан ўтказилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича юритилган ҳужжатлар тегишли тартибда олинган.
2024 йил 17 феврал куни марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
13:33 / 03.02.2026
Самарқандда икки туманга янги ҳокимлар тайинланди
13:40 / 09.01.2026
Самарқандда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видео юзасидан расмий маълумот берилди
13:08 / 09.12.2025