11:56 / 05.08.2021
4870

Молия вазирлигининг учта функцияси аудиторлар жамоат бирлашмаларига ўтказилмоқда 

“Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2021 йил 15 августдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилмоқда:

  • аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
  • аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш;
  • аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.

Малака имтиҳонларини ўтказиш регламенти аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

2022 йил 1 августдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (тажриба-синов олий таълим муассасалари) бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича аудитнинг халқаро стандартларини чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари таълим жараёнига жорий этилади.

2021 йил охиригача “Ҳуқуқ” ва “Солиққа тортиш” йўналишлари бўйича натижалари бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида қабул қилинадиган миллий малака имтиҳонини ўтказиш тизими жорий этилади.

Top