12:00 / 06.08.2021
7842

Ал-Беруний мактабида Марсдаги муҳит симуляциясига эга ҳудуд ташкил этилмоқда

Ал-Беруний мактабининг фазовий дастури янги поғонага кўтарилмоқда.

2019 йилда илк бор Бутунжаҳон авиация ва космонавтика кунига бағишлаб, STEM дастури доирасида, инсониятнинг коинотни ўрганишдаги ютуқлари мавзусида тадбир ўтказилди. Ал-Беруний ўзбек-итальян халқаро мактаби мазкур тадбир билан кифояланмасдан, эндиликда болаларга ўз қобилиятини намоён қилиш ҳамда коинотни ўрганишнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун имконият яратмоқда.

Айни вақтда ABIS (Al-Beruniy International School) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти билан ҳамкорликда Марс сайёрасидаги шароитни сунъий ҳосил қилиш учун барча талабларга мос Марс камерасини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Зарурий кўрсаткичларни олиш учун ABIS мактаби NASA, SpaceX ва РосКосмос каби дунёнинг етакчи космик агентликлари билан музокаралар олиб боряпти.

Камера қизил сайёра учун мос ҳарорат, атмосфера ва босим кўрсаткичларини симуляция қилишга ёрдам беради, унда ABIS мактабининг ўқувчилари турли хил ўсимликларни етиштириш устида тажриба ишларини олиб бориши мумкин.

Биз ажойиб замонда яшаяпмиз, чунки Ердан 55,76 млн км масофада жойлашган сайёрага сайёҳат қилиш имкони пайдо бўлди. ABIS мактаби болалар ушбу орзуга бироз бўлса-да яқинлашиши учун шароит яратиб берди. Зеро, мазкур мактабнинг мақсади ҳар бир болага ақл бовар қилмайдиган, бир қарашда етиб бўлмасдек кўринувчи марраларни кўзлашга ўргатишдир.

Ал-Беруний халқаро мактабида ўқув дастурлари глобал муаммоларнинг ечимини топишга интилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.

“Биз ўқувчиларга болаликдан атроф муҳитга, табиатга нисбатан муҳаббат ва ғамхўрлик, табиий захираларни тежаб ишлатиш, бунинг учун энг замонавий технологиялардан фойдаланиш руҳини сингдиришга ҳаракат қиламиз. Илк бор Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимида аграр соҳага оид “TERRA VERDE” (ит. Яшил Ер) назорат-синов станциясидек фантастик лойиҳани бошлаб юбордик”, – деб таъкидлади STEM дастурининг координатори, италиялик Флавио Гусмини.

Мазкур лойиҳанинг афзалликларидан бири – қуёш энергиясининг тикланувчи захираларидан, яъни юпқа плёнкали фотоэлектрик элементлардан фойдаланиш ҳисобига тўлиқ электр таъминотига эришишдан иборат.

Бундан ташқари, қуёш нурларини электр энергияга конверсиялаш ҳисобига қуввати 50 кВт бўлган энергия генерацияси тизими ўрнатилмоқда. ABIS мактабининг ўқувчиларида қуёш панеллар ишини нафақат қоғозда, балки назарияни амалда синаб кўриб ўрганиш имконияти пайдо бўлади, чунки қуёш генераторининг барча кўрсаткичлари SOLAX платформасида мавжуд.

Шу тариқа Ал-Беруний халқаро мактаби Ўзбекистонда тўлиқ қуёш энергиясида ишловчи биринчи таълим муассасаси бўлади.

Ҳозирги пайтда Илон Маскнинг Марс сайёрасига фазовий кемалари парвози ҳақида барчамиз эшитганмиз. Лекин ўзбекистонлик ёш ихтирочи Зиёдилла Бутахановнинг фаолияти билан ҳали кўпчилик таниш бўлмаслиги мумкин. Ушбу истеъдод эгаси ўзи ясаган космик аппаратни стратосферага учириб, 42 км баландликдан суратлар олган.

“Қачонгача Илон Маскнинг ютуқларини томоша қилиб юрамиз? Биз ҳам шундай натижаларга эриша олишимиз мумкин. Менинг келажакдаги мақсадим – МДҲ ҳудудида биринчи хусусий космик агентликни очиш ҳамда ушбу соҳа Марказий Осиёда ривожланиши учун ҳисса қўшиш”, – дейди Бутаханов.

Ал-Беруний, Мирзо Улуғбек ва бошқа буюк аждодларимизга эргашиб, Ал-Беруний халқаро мактабининг ўқувчилари коинотни ўрганишга катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Жумладан, кўпгина ўқувчилар фазовий кема моделлари лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Бу борада халқаро мактабда фазовий кема макетини яратишда энг ноодатий ва креатив ечим топиш бўйича “Келакажда мен Коинотга учаман” танлови эълон қилинди.

5 августдан 15 августгача 6-14 ёшдаги иштирокчилар ишларини рўйхатдан ўтказиш бошланади. Ҳайъат аъзолари баҳосига кўра, энг қизиқ ва креатив деб топилган фазовий кема макетларининг ёш ижодкорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Танловда иштирок этиш бўйича қўшимча маълумотлар билан расмий сайтимизда танишинг.

Расмий сайт: abis.education

Telegram: @alberuniyinternationalschool

Ал-Беруний ўзбек-итальян халқаро мактабига кириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Болаларингиз муваффақиятли келажаги бугун таълимда тўғри йўл танлашдан бошланади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top