07:15 / 13.08.2021
2432

Aрнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратура томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган текшириш давомида Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштириб юборилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган текшириш давомида Aрнасой туманида режалаштирилган 8000 гектар майдоннинг 1068 гектарида пахта уруғи ўз вақтида экилмагани ва зарур агротехник тадбирлар ўтказилмагани оқибатида 1 549 гектар майдонда пахта етиштириш имконияти йўқотилган.

«Бироқ, туман ҳокимлиги масъуллари 8000 гектар майдонда пахта экилган деб кўрсатиб, 7 млрд 16 млн сўмлик қўшимча имтиёзли кредит ажратган ва ушбу маблағларни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган. Мазкур ҳолат бўйича, жорий йилнинг 30 июнида Бош прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», - дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Top