Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Сардор Шукуруллаев туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосар лавозимини эгаллади.
Сардор Шукуруллаев / Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Шукуруллаев Сардор Шухратович Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У 1991 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Ўзбекистон халкаро Ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университетини (магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, макроиқтисодиёт.
Шукуруллаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Шукуруллаев бу лавозимда 2021 йил 28 апрелидан буён ишлаб келган Синдор Рахмонқулов ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026