22:57 / 17.08.2021
27352

Пентагон Кобул аэропортидан кетиши муддатини маълум қилди

Америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортида камида яна 2 ҳафта қолади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ABC News телеканали эфирида маълум қилди. 

“Бизнинг мақсад аэропорт ўз ишини давом эттира олишини таъминлаш, у ерда хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашдан иборат”, деб айтган Кирби.    

Унинг таъкидлашича, АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини яна 2 ҳафтага қолдирмоқчи. “Гап нафақат америкаликларни эвакуация қилиш, балки бизга охирги 20 йил давомида бизга ёрдам берган афғонлар олдидаги бурчимиз ҳақида бормоқда. Биз бундай одамлардан иложи борича кўпроғини олиб чиқишимиз лозим”, - деб қўшимча қилган Пентагон вакили.

ОАВ маълумотларига кўра, аэропортда унинг ҳудудига киришга уринаётган минглаб одамлар қолмоқда. 

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top