20:05 / 17.08.2021
20790

Сизда Тошкент молия институтининг талабаси бўлиш истаги борми? Унда биз сизга ёрдам берамиз!

Тошкент молия институтининг “TMИ-ПДУ” қўшма факультетига ўқишга марҳамат.

2019 йилда Тошкент молия институти ҳамда Беларус Республикасининг Полоцк давлат университети ҳамкорлигида ТМИ-ПДУ қўшма факультети ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ушбу факультетда 200 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Абитуриентларнинг талаба бўлиш орзусини амалга ошириш мақсадида ТМИ-ПДУ қўшма факультетига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

Факультетда таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар http:sf-tfi-pgu.uz, http:tfi.uz сайтлари орқали қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул қилинади:

  • молия ва молиявий технологиялар;
  • банк иши ва аудит;
  • бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
  • бизнес-таҳлил;
  • электрон тижорат.

Кириш имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июлдаги 421-сонли қарорига мувофиқ 2 босқичда тест синовлари шаклида олинади. Тест синовлари рус тилида қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

  • математика;
  • инглиз тили;
  • рус тили ва адабиёти.

Нима учун айнан қўшма факультет?

Қўшма факультетда ўқиш давомида бир ўқув йилини Европада давом эттириш ҳамда улкан тажриба ва таассуротга эга бўлиш имконияти ҳамда ТМИ-ПДУ қўшма факультетини тамомлаган битирувчиларга:

  • Тошкент молия институти
  • Полоцк давлат университети

дипломлари берилади.

Ҳужжатлар қабул қилиш 2021 йил 10 сентябргача давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳри А.Темур 60-А уй.

Веб-сайт: http:sf-tfi-pgu.uz, http:tfi.uz

📞 +99871 234 06 75

📞 +99871 234 01 36

Реклама ҳуқуқи асосида

Top