16:39 / 20.08.2021
29501

Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди

Аввалроқ толибларга қарши коалиция собиқ раҳбари Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Панжшерни толиблардан ҳимоя қилиш учун қуролли отряд тўплаганини айтганди.

Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва Афғонистон собиқ президенти (2004-2014 й.) Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшер вилоятига келди.

"Биз Панжшер вилояти уламолари, оқсоқоллари ва командирлари билан суҳбатлашдик", - деб ёзди Абдулла.

Музокаралар тафсилоти маълум қилинмаган.

Панжшерга боришдан олдин улар "Толибон" раҳбарияти вакиллари билан учрашган. 

 

Аввалроқ толибларга қарши коалиция собиқ раҳбари Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Панжшерни толиблардан ҳимоя қилиш учун қуролли отряд тўплаганини айтганди.

Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг ўзини президент деб эълон қилган собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам Масъудга қўшилгани хабар қилинмоқда.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top