22:12 / 25.08.2021
9768

ОФК Кубоги. 5та гол киритилган баҳсда «Насаф» ««Аҳал»ни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

ОФК Кубоги 1/4 финали доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида Туркманистоннинг «Аҳал» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Марко Станоевич ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтиб яна бир легионер Андрия Калудерович ҳисобдаги фарқни иккитага оширди – 2:0.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ўйиннинг боришини ўзгартиришди. Элман Тагаев 
60-дақиқада ажойиб зарбаси билан фарқни қисқартирган бўлса, 9 дақиқа ўтиб пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

77-дақиқага келиб мезбонларнинг ҳужумларидан бири пенальти билан тугади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Ҳусайн Норчаев жамоасига кейинги босқич йўлланмасини келтирувчи гол муаллифига айланди – 3:2.

Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида минтақалараро яримфиналга йўлланма олди. Ушбу ўйин ҳам Қаршида ўтказилади.

25 август (чоршанба)
ОФК Кубоги. Чоракфинал (Минтақавий финал).

«Насаф» - «Аҳал» (Туркманистон) – 3:2
Бош ҳакам: Муҳаммад Ал Хоиш (Саудия Арабистони)
Голлар: Марко Станоевич 26, Андрия Калудерович 32, Ҳусайн Норчаев 77 – Элман Тагаев 60, 69.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Баҳром Абдураҳимов (70.Абубакр Ризо Турдалиев, 62), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (7.Дониёр Нарзуллаев, 90+3), 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Андрий Калудерович (20.Суҳроб Нуруллоев, 62)
«Аҳал»: 1.Расул Чориев, 3.Гурбангули Аширов, 5.Абди Башимов (11.Дидар Дурдиев, 86), 7.Эльман Тагаев, 9.Мирза Бекназаров (13.Шоҳрат Суюнов, 73), 10.Гурбан Аннаев (6.Арзувгули Сапаргулиев, 86), 14.Мейлис Диниев (12.Ибраҳим Мамедов, 56), 21.Расул Ҳожаев, 23.Хошгелди Хожовов (20.Пирмират Султанов, 56), 29.Сердар Гелдиев, 71.Ата Гелдиев.

«Насаф» 22 сентябрь санасида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин Қаршида ўтказилади.

Top