13:48 / 27.08.2021
6691

«Uzbekistan Airways» 30 августдан Москвага «Express» моделига асосланган авиаташувларни бошлайди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси янги моделга асосланган авиаташувлар бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Uzbekistan Airways» АЖ авиаташувлар борасида гибрид моделга ўтмоқда. 

«Янги моделдаги авиаташувлар «Uzbekistan Express» номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, «Uzbekistan Express» илк парвозини жорий йилнинг 30 август куни «тўлиқ иқтисодий класс»га (эконом) ўтказилган Airbus A320 ҳаво кемасида Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади.

Top