20:00 / 16.09.2021
12118

Шаҳрисабзда янги очилган “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси имтиёзлар таклиф қилмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси фаолият бошлади.

Мазкур мажмуанинг очилиш маросимида шаҳар жамоатчилиги, ҳудуд фаоллари қатнашди.

“Ушбу мажмуанинг фаолият бошлаши билан ўн икки кишининг бандлиги таъминланди. Келгусида иш ўринларини кўпайтиришни ният қиляпмиз. Мақсадимиз, халқимизга сифатли ва арзон маҳсулотларни қулай таклифлар билан етказиб бериш. Ҳозирги вақтда икки юз турдан ортиқ маҳсулотларни савдога чиқарганмиз. Шунингдек, дўконимиз фаолиятини кенгайтириб, бинонинг иккинчи қаватида болалар ўйингоҳини ишга тушириш ниятимиз бор”, дейди “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси директори Шаҳзод Шарипов.

Шаҳрисабздаги мажмуанинг фаолият бошлаши муносабати билан харидорларга бир қатор имтиёзлар таклиф қилинди. Хусусан, ўн кун давомида харидорларга бонуслар берилиши кўзда тутилган. Масалан, харидингиз 500 минг сўмдан ошса, эллик минг сўм чегирмага эга бўласиз. Сизга ақлли соат ёки ноутбук сумкаси совға қилинади. Уч миллион сўмдан ортиқ маҳсулот сотиб олсангиз, кичик принтер бонус сифатида берилади. Харидорлар дунёнинг машҳур брендлари — LG, Samsung, Acer, Lenovo, Apple, Beston, Asus, Panasonic, Gree, Sony, шунингдек, ўйин стуллари, ноутбуклар ва аксессуарлар. Шунингдек, ҳар қандай мижозга супер ўйинларда иштирок этиш имконияти ҳам берилмоқда. Харидингиз эвазига музлаткич, газ плитаси, телевизор ёки кичик маиший техникалардан бирининг эгаси бўлишингиз ҳам мумкин.

Айтиш мумкинки, “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуасининг филиали Қашқадарё вилоятида ҳозирча фақат Шаҳрисабз шаҳрида иш бошлади. Шу вақтга қадар Тошкент шаҳри, Термиз ва Бухоро шаҳарларида ҳам “MEYDAN” савдо дўконлари тармоғи фаолият кўрсатиб келаётган эди.

“MEYDAN” маиший техника савдо мажмуасининг ҳудудлардаги филиал манзиллари:

Юнусобод тумани, Алибобо қурилиш маркази, 1-қават. Телефон: +99899 550 30 30

Термиз шаҳри, 5-кичик даҳа, 18 А манзилгоҳ. Мўлжал: Сурхон спорт мажмуаси ёни, Яшил бозор йўлида. Телефон: +99893 790 5000

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 7-А уй. Телефон: +99897 860 1111

Шаҳрисабз шаҳри, «Тепарлик» МФЙ, Ипак йўли кўчаси 330. Телефон: +99897 701 28 12

Тошкентдаги филиал
Бухородаги филиал
Термиз филиал

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram: t.me/meydangroup

Telegram: t.me/meydanbukhara

Instagram: @meydan.uz

Facebook: fb.com/Meydan.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top