«Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Ж.С. (аёл) ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 7 380 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ж.Ф. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, Ж.Ф. жабрланувчи Ж.С. (аёл)га “Телеграм” мессенжери орқали ўзини "Фазлиддин" деб таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 7 380 000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ҳамда унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргизиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
13:30 / 22.10.2024
Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:30 / 27.07.2024