21:49 / 18.09.2021
10607

Француз дорбози Эйфел минораси ва театр биноси ўртасига тикилган 670 метрлик дорни босиб ўтди

Натан Полин бутун масофани 30 дақиқада босиб ўтган.

Фото: SDD Slackline

Парижда француз дорбози Натан Полин Эйфел минораси ва Шайо миллий рақс театри биноси ўртасига тикилган 670 метрлик дорни босиб ўтди. Бу ҳақда Actu Paris хабар берди.

Тадбир Франция миллий мероси куни доирасида ўтказилди.

Полин Эйфел минорасидан 68 метр баландликда йўлга тушди, Сена дарёсидан 30 метр баландликда масофанинг бир қисмини босиб ўтди ва 56 метр баландликдаги Шайо театри томига етиб борди.

Хабарда айтилишича, у бутун масофани 30 дақиқада босиб ўтган.

Top