16:17 / 20.09.2021
9762

Бирор жойи қонаса қонни тўхтатиб бўлмайди: 14 ёшли Севинч оғир дардга чалинган

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида истиқомат қилувчи Ихтиёр ака Қаршибоев оғир дардга чалинган ягона қизи Севинч Умировани даволатиш мақсадида рафиқаси билан таҳририятимиз эшигини қоқиб келишди.

Улар Ингичка маҳалласида, анча ночор аҳволда яшашади. Ихтиёр аканинг бошидан кўргиликлар кўп ўтган. Биринчи оиласи — рафиқаси ва болалари ёнғинда нобуд бўлишади. Иккинчи бор оила қургач, тўнғич фарзанди, ягона қизи 14 ёшли Севинч жуда камёб ва оғир касалликка чалинди.

Севинч иммун тромбоцитопения касаллигининг сурункали кўриниши, гармонорезистент шаклига дучор бўлган. Унинг бирор жойи қонаса, қон тинмасдан оқа бошлайди ва фақат дўхтирларнинг ёрдами билан уни тўхтатиш мумкин.

Оила жуда ночор аҳволда яшайди. Ихтиёр ака мавсумий ишларга чиқади. Рўзғор бекаси Гулчеҳра Бойназарова қизини парваришлаш билан банд. Бошқа иш қилмайди. Айни пайтда оила Севинчни даволатиш учун сахий инсонларнинг ёрдамига жуда муҳтож.

Бемор Севинч Умированинг отаси Ихтиёр Қаршибоев қизи икки курс даволанишни тўлиқ ўташ учун уйдаги мол-ҳолларни сотиб бўлгани, уйда сотгулик ҳеч вақо қолмаганини айтиб берди.

Онаси Гулчеҳра Бойназарова Аллоҳдан ва саховатпеша инсонлардан умид қилаётганини йиғлаб сўзлаб берди.

Қизнинг талоғи шишгани учун операция қилиб олиб ташланган. “Атгам” номли қимматбаҳо доридан яна харид қилишлари керак.

Биз саховатпеша ҳамюртларимизни оғир дардга чалинган Севинч Умировани даволатиш учун қимматбаҳо дорилар харид қилишда бу жафокаш оилага ёрдам қўлини чўзишга чақириб қоламиз.

Эҳсонларингизни Севинчнинг онаси Гулчеҳра Бойназарова номига очилган пластик карточкаларга кўчириб беришингиз мумкин.

UZ CARD: 8600 0423 6715 3326

HUMO: 9860 0303 3243 8073

VISA: 4023 0602 3924 1317

Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top